«бекмурод абдуллаев» тегли мақолалар


ИИВ раҳбари ўринбосари қоидабузар ҳайдовчиларга балл бериш тизими нега 3 йил илгари жорий қилинмаганига изоҳ берди
21 феврал 2022, 16:53 1

ИИВ раҳбари ўринбосари қоидабузар ҳайдовчиларга балл бериш тизими нега 3 йил илгари жорий қилинмаганига изоҳ берди

12 ой давомида ҳайдовчининг қоидабузарлиги учун ҳисобланган жарима баллари 12 баллдан ошса, уни ҳайдовчилик ҳуқуқидан бир йилга маҳрум этиш режалаштирилмоқда. Шундан сўнг, ҳайдовчи қайта имтиҳон топшириб, гувоҳномани олиши мумкин бўлади. Аслида, мазкур тартиб 2018 йилдаёқ ишлаб чиқилган, бироқ жорий этилмаганди. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «У пайтда биз ҳали бунга тайёр бўлмагандирмиз, вақти энди келгандир», деб изоҳ берди.

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин
21 феврал 2022, 12:58

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев хизмат вазифасини бажараётган ходимларни видеога олгандан сўнг, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини маълум қилди. ИИВ раҳбари матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов бу борада ҳужжат ҳали ишлаб чиқилмаганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, «тўлиқ тақиқ бўлмаса-да, қандайдир чегаралар қўйилади». Бунга депутат Расул Кушербаев эътироз билдирди.

«Шахсий транспортдан кўра жамоат транспорти афзаллигини таъминлашимиз керак» — Транспорт вазирлиги
19 феврал 2022, 23:48

«Шахсий транспортдан кўра жамоат транспорти афзаллигини таъминлашимиз керак» — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Ўзбекистон шаҳарларидаги тирбандликлар муаммосини фақатгина йўлларни кенгайтириш ва янги йўл ўтказгичларини қуриш билан ҳал этиб бўлмаётганини айтди. «Шахсий транспортдан кўра жамоат транспорти афзаллигини таъминлашимиз керак», — деди у. Пойтахт кўчаларида пиёдалар ва велосипед йўлакларини ажратиб турувчи техник тўсиқлар, хавфсизлик оролчалари, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида светофор бошқаруви жорий этилади.

Ўзбекистон Vision Zero элементларини ҳаётга тадбиқ қилмоқчи
19 феврал 2022, 14:33

Ўзбекистон Vision Zero элементларини ҳаётга тадбиқ қилмоқчи

Ўзбекистон ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун 10 дан ортиқ хорижий давлат тажрибаси, жумладан, Vision Zero стратегиясини ҳаётга тадбиқ этмоқчи. ИИВ раҳбари ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ушбу тажриба Фарғона вилоятида яхши натижа берган. Эндиликда пиёдаларга йўлларни кесиб ўтиш учун шароит яратиш билан бирга қоида бузганларини жазолаш ҳам кўзда тутилмоқда. UNICEF ҳамкорлигида эса болалар учун видео ва китоб шаклида қўлланмалар ишлаб чиқилади.

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди
13 феврал 2022, 12:24

ИИВ раҳбари ўринбосари ЙҲХ муаммоларини кўрсатгани учун президентга миннатдорлик билдирди

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев «Ички ишлар вазирлиги ходимларига йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги барча муаммоларнинг сабабларини тушунтириб бергани ва уларнинг олдини олиш чораларини ўзи белгилаб бергани» учун президентга миннатдорлик билдирди.

«Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради, бундан бошқасига рози эмасмиз» — вазир ўринбосари
3 феврал 2022, 18:05 1

«Энди пули ёки таниши борлар эмас, фақат билими борларгина рулга ўтиради, бундан бошқасига рози эмасмиз» — вазир ўринбосари

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг сўзларига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар инсон омилидан ҳоли, автоматлаштирилган тарзда ўтказилиши жараёндаги коррупцион ҳолатларга чек қўяди. «Имтиҳондан пул, таниш-билиш орқали билан ўтишнинг имкони бўлмагач, ҳамма ўз-ўзидан ўқишга мажбур бўлади, масъулиятсиз автомактаблар эса ёки ишини йиғиштиради, ёки сифатли таълим беришни бошлайди», — деди вазир ўринбосари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг